Жаҳон | 10:15 / 17.10.2018
44137
1 дақиқада ўқилади

Соғлиқ учун энг зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари маълум қилинди  

Фото: AFP 2018 / JOHN MACDOUGALL

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари инсон организми учун энг зарарли арзон озиқ-овқатлар рўйхатини тузишди. 

Мутахассислар арзон колбаса ва сосискаларни энг зарарли деб топишган. Бу маҳсулотлар нархи қанча арзон бўлса, унда гўшт шунча кам ва заҳарли канцерогенлар шунча кўп бўлади. Бундай маҳсулотлар соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин.

Рўйхатга, шунингдек, арзон яримфабрикатлар ва консервалар киритилган. Таъкидланишича, уларга фосфатлар ва трансёғлар қўшилади. Бундан ташқари, консерваланган балиқда арзон материаллардан ишланган банканинг оксидланиши оқибатида оғир металлар ажралиб чиқиши мумкин. 

Парҳезшунослар, шунингдек, ўта арзон пишлоқларни ҳам истеъмол қилишни тавсия қилишмаган. Чунки бундай пишлоқлар аксарият ҳолларда сутдан эмас, балки соғлиқ учун зарарли маргариндан тайёрланади. Бундай маҳсулот эса юрак-томир тизимига шикаст етказиши мумкин.

Мавзуга оид