Спорт | 12:52 / 18.10.2018
23573
1 дақиқада ўқилади

Мейвезер Нурмагомедов билан жанг учун жуда катта пул олмоқчи

Фото: AFP

Америкалик боксчи Флойд Мейвезер Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан эҳтимолий жанг ҳақида изоҳ берди.

Спортчининг тахминига кўра, уларнинг жанги учун гонорар, у аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор билан баҳс учун олган пулдан кўп бўлади.

«Ҳабиб билан жанг учун мен жуда катта пул оламан. Мен Конор билан жангдагидан ҳам кўпроқ пул топаман. Ўйлашимча, бу миқдор ирландиялик билан жанг учун олган пулимдан юз миллионга кўпроқ бўлади. Эҳтимол, 200 миллионга ҳам ошиқроқ бўлар», - дея айтиб ўтди боксчи TMZ билан суҳбатда.

Мейвезернинг Макгрегор билан жанг учун гонорари тахминан 300 миллион долларни ташкил этганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедовга 15 млн долларлик таклиф билан чиққани хабар берилганди.

Мавзуга оид