Жаҳон | 00:25 / 23.10.2018
3235
1 дақиқада ўқилади

Fiat Chrysler ўз бўлинмасини 7,2 млрд долларга сотмоқда

Италия-АҚШ автомобилсозлик концерни Fiat Chrysler эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи бўлинмаси Magneti Marelli’ни Япониянинг Calsonic Kansei компаниясига 7,2 млрд долларга сотиш бўйича келишув тузди. 

Маълум қилинишича, битим 2019 йил биринчи ярмида ёпилади ва тегишли идоралар томонидан маъқулланиши лозим.

Fiat Chrysler бош директори Майк Мэнлининг айтишича, автоконцерн Magneti Marelli’ни ривожлантириш борасида кўплаб вариантларни ўрганиб, унинг Calsonic Kansei билан бирлашиши вариантида тўхташга қарор қилган. Унинг таъкидлашича, бу келишув бўлинманинг ўсиши суръатларига ижобий таъсир кўрсатади.

Magneti Marelli Милан шаҳри яқинида 100 йилдан аввалроқ ташкил этилган. Fiat уни 1967 йилда сотиб олган. Японияда автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи Calsonic Kansei эса Японияда 1938 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда дунё бўйлаб 60 тага яқин заводга эга.

Мавзуга оид