Россия ФХХ сунъий йўлдош интернетини хавфли деб топди
Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) вакили Владимир Садовников хавфсизлик нуқтаи назаридан юқори тезликдаги OneWeb сунъий йўлдош интернет лойиҳасига киришни чеклаш зарурати ҳақида сўзлади. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди.
"Сунъий йўлдош тизими разведка мақсадларини кўзламаслиги ва Россия Федерацияси манфаатлари ва жамиятига зиён етказмаслигига оид кафолатлар кўпроқ декларатив характерга эга ва бу Россия томонидан ишончли текширилиши мумкин", - дейди Садовников.
ФХХ вакилининг фикрича, OneWeb'нинг Россияда қўлланилиши шунингдек маҳаллий алоқа операторлари бозорида рақобатни сақлаб қолишга туртки беради. Бундан ташқари, у Ҳиндистон ёки Хитой билан муқобил функционалга эга ўз тизимларини ривожлантириш билан шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
21:22 / 21.12.2024
SpaceX ракетаси Жанубий Кореянинг разведка аппаратини орбитага учирди
19:53 / 18.12.2024
Япония сунъий йўлдошлар юкланган биринчи тўлиқ тижорат ракетасини яна учира олмади
22:21 / 17.12.2024
SpaceX ракетаси янги авлод GPS сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
22:00 / 13.12.2024