Жаҳон | 14:51 / 26.10.2018
21729
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трампнинг ракеталар бўйича битимдан чиқиши - Шимолий Кореяга сигнал

Фото: AP/SUSAN WALSH

1987 йилги Ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни йўқ қилиш бўйича Россия билан битимдан чиқиш ҳақидаги қарор орқали, АҚШ президенти Дональд Трамп КХДРга сигнал юборади. Бу ҳақда журналист Марк Тиссен The New York Times саҳифаларида ёзмоқда.

Муаллифнинг ёзишича, Трампнинг Шимолий Кореяга «нозик, аммо хато бўлмаган сигнали» шундан иборатдир: агар Пёнгянг ядросизланиш жараёнидан бош тортса, Қўшма Штатлар давлатни ўрта ҳамда кичик масофадаги ракеталар билан ўраб олиши мумкин, бу огоҳлантирмасдан зарба бериш имконини яратади.

Таъкидланишича, ҳозирги пайтда Трамп маъмурияти Шимолий Корея билан ядровий қуролсизланиш жараёни бўйича музокараларда унча катта бўлмаган ўзгаришга эришди. Муаллифнинг фикрича, Осиёда Америка ракеталарини жойлаштириш бўйича эҳтимолий таҳдид музокаралар динамикаси ҳамда натижаларига таъсир қилиши мумкин.

Тиссеннинг аниқлик киритишича, америкаликлар Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқиб, Япония ёки Гуам оролидаги базаларда юзлаб ракеталарни жойлаштиришлари мумкин. Бу, ўз навбатида, Америка Қўшма Штатлари Корея ярим оролида Америка авиаташувчиларини ҳарбий куч белгиси сифатида жойлаштиришга мажбур бўлмаслигини англатади, сабаби Осиё минтақасида Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар КХДРни «доимий нишонга» айлантиради, дейилади материалда.

Бундан ташқари, Трампнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқиши АҚШга «Хитой тажовузкорлигини» янада самарали равишда босиб туришда ёрдам беради, дея қўшимча қилган муаллиф.

Мавзуга оид