Фан-техника | 11:52 / 28.10.2018
38825
1 дақиқада ўқилади

Замонамизнинг энг диққатга сазовор юк машиналари бешталиги тузилди

Замонамизнинг энг диққатга сазовор юк машиналари бешталиги тузилди. Рейтингга бир қувватланишда 482-805 километр йўл боса олувчи Tesla Semi юк машинаси етакчилик қилмоқда. Бу автомобил, шунингдек, автоном бошқарув тизимига эга. Бу ҳақда Speed.me портали мутахассислари маълум қилишди.

Tesla Semi

2-ўринни КамАЗ-65209 юк машинаси эгаллади. Таъкидланишича, бу модел юксиз юрганда ёнилғи тежайди.

КамАЗ-65209

Етакчи учталикдан Tesla Semi’га рақобатчи сифатида кўриладиган Ford F-Vision юк машинаси ҳам жой олди. Машинада 4-даражадаги автопилот ўрнатилган.

Ford F-Vision

Шунингдек, рўйхатдан “Евро-6” двигателига эга Mercedes-Benz Actros ва”Урал Next 6x4” юк машиналари жой олган.

Мавзуга оид