Ўзбекистон | 22:21 / 30.10.2018
5612
1 дақиқада ўқилади

Қозон шаҳрида бош консул тайинланди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги (Россия Федерацияси) Бош консули этиб Фариддин Насриев тайинланди. У бунга қадар ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўз фаолиятини бошлаётган Бош консулхонанинг консуллик округига Татаристон Республикасидан ташқари Россия Федерациясининг яна 13 ҳудуди: Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижний Новгород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перьм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Удмурт Республикаси, Уляновск вилояти, Чуваш Республикаси киради.

Аввал Россияда Ўзбекистоннинг иккита ташқи сиёсий ваколатхонаси – Москвадаги элчихона ва Новосибирскдаги консулхона фаолият юритган. Жорий йилда Ўзбекистон Санкт-Петербург, Екатеринбург ва Владивостокда ҳам бош консулхоналар очган.

Мавзуга оид