Спорт | 01:28 / 30.10.2018
12423
1 дақиқада ўқилади
Роналду “Инстаграм”да обуначилар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги энг машҳур одамга айланди.
Футболчи саҳифасига обуна бўлганлар сони 144 млн 200 минг фойдаланувчидан ошиб кетди. Роналду бу борада аввалги етакчи – америкалик қўшиқчи ва актриса Селена Гомесдан ўзиб кетди. Гомеснинг саҳифасига 144 млн фойдаланувчи обуна бўлган.
33 ёшли Роналду сайёрамизнинг энг яхши футболчисига топшириладиган “Олтин тўп” мукофотининг 5 карра соҳиби ҳисобланади. У жорий ёзда “Реал”дан “Ювентус”га 117 млн евро эвазига ўтган.
Мавзуга оид
11:06 / 14.12.2024
Ҳусанов трансфер баҳоси бўйича Роналду билан тенглашди
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024