Light | 19:18 / 03.11.2018
22702
3 дақиқада ўқилади

Авиапарвозларнинг учувчи ва борт ходимларигагина маълум бўлган 13 жиҳати

Фото: Pixabay

Учувчилик касбини кўпчилик орзу қилади. Ахир бу бутун дунёни кўриш, ўзингизни қизиқарли иш билан таъминлаш ва яхши маош олиш учун ажойиб имконият. Бироқ ушбу лавозимга эга бўлиш осон эмас ва бир неча йиллар давомида таълим олиш талаб этилади.

Эътиборингизга парвоз бўйича сизни мутахассисга айлантира оладиган 13 та қизиқарли жиҳатни тақдим этамиз.

1. Учувчилар соқол ўстириши мумкин эмас. Чунки фавқулодда вазиятларда кислородли ниқоб юзга яхши ўрнашмайди.

Фото: Pixabay

2. Самолётда бироз салқин ҳаво ҳароратини таъминлашга ҳаракат қилишади. Чунки бу босим ўзгариши натижасида гипоксия эҳтимолини камайтиради.

3. Агар харитага самолётлар парвози траекториясидан назар солинса, улар тўғри чизиқ эмас, айлана бўйлаб учишини кузатиш мумкин. Аслида, бунинг ҳеч қандай ҳайратланарли жиҳати йўқ. Ахир Ер думалоқ-ку.

4. Учувчи ва борт ходимлари парвоз вақтида мустаҳкам ва ёпиқ оёқ кийим кийишни маслаҳат беришади. Чунки фавқулодда эвакуация вазиятида қандай шароитга тушишингиз мумкинлигини олдиндан билмайсиз.

5. Ҳар доим ҳам учувчи ва диспетчерлар расмий оҳангда мулоқот қилишмайди. Масалан, диспетчерлар учувчиларни барча байрамлар билан табриклашади.

Фото: Pixabay

6. Рейслар кеч қолганида бу ҳолат нафақат йўловчилар, балки стюардессалар учун ҳам ноқулайлик уйғотади. Чунки бу вақт учун уларга тўлиқ ҳажмда ҳақ тўланмайди.

7. Учувчилардан бири ҳожатхонага чиқишига тўғри келса, самолётни бошқараётган учувчи ҳолатини назорат қилиш зарур бўлса, масалан, у ҳушини йўқотганида ёрдамга чақириш учун стюардесса иккинчи учувчининг ўрнига ўтиради.

8. Агар тушлик бемаза бўлиб туюлса, бунда бирор кишини айблашга шошилманг. Гап шундаки, таъм билиш рецепторларимиз баландликда ўзгача ишлайди.

Фото: Pixabay

9. Кўп силкинадиган жойлар самолёт охирида, энг тинч жойлар эса – қанотлар ёнида бўлади.

10. Самолёт олиб қочилганида учувчиларда қўниш вақтида қанот механизацияси элементларини ўзига хос тарзда буриб, аэропорт ходимларига сигнал бериш имкони мавжуд.

11. Об-ҳаво қулай бўлмаганида, учиш-қўниш чизиғи сув қатлами билан тўсилган бўлса, учувчи хавфли акварежалаштиришнинг олдини олиш учун атайлаб «қаттиқ» қўниши мумкин.

Фото: Pixabay

12. Бирор навбатдан ташқари вазиятда йўловчилар кўзлари қоронғуликда яхши кўра олиши учун тундаги қўниш вақтида салондаги ёруғлик атайлаб пасайтирилади.

13. Кислородли ниқоблар сизни бор-йўғи 15 дақиқага ҳаво билан таъминлай олади холос. Бироқ бу вақт учувчи самолётни мустақил нафас олиш мумкин бўлган баландликка тушириш учун етарли.

Мавзуга оид