Спорт | 21:58 / 03.11.2018
25277
2 дақиқада ўқилади

Истанбул дербисида оммавий муштлашув юз берди

2 ноябрь куни Туркия чемпионати Истанбул дербисида «Фенербахче» ва «Галатасарой» клублари беллашди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Беллашувдан сўнг футболчилар бир-бирини қутлаш ўрнига, оммавий муштлашувда иштирок этишди. Ўйинда 2-голни урган «Фенер» яримҳимоячиси Жаилсоннинг хатти-ҳаракатлари рақибларга ёқмади ва улар кўпчилик бўлиб, унга ташланишди. Футболчи уларнинг таъқибидан қочиб, кийиниш хонасига яширинишга мажбур бўлди.

Бунгача Жаилсон, ҳужумчи Солдадо ва «Галатасарой» футболчиси Ндиайе қизил картага лойиқ кўрилганди.

Фото: Twitter/ B/R Football
Фото: Twitter/ B/R Football
Фото: Twitter/ B/R Football
Фото: Twitter/ B/R Football

 Айни пайтда Туркия чемпионатида «Истанбул ББ» пешқадамлик қилмоқда. «Галатасарой» иккинчи, «Фенербахче» 15-ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид