Роналду «Реал»нинг яна бир футболчисини «Ювентус» раҳбариятига тавсия қилди
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб раҳбариятини «Реал» дарвозабони Кейлор Навас трансферига ундамоқда, деб хабар беради Goal.com.
31 ёшли посбон шу йил ёзда Тибо Куртуа «Челси»дан Мадридга келгач, асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб бормоқда. У Чемпионлар лигасининг сўнгги 3 мавсумида биринчи рақамли дарвозабон бўлиб, «Реал»нинг кетма-кет бош совринни қўлга киритишига ҳисса қўшиб келган эди.
Навас ушбу мавсумда «қаймоқранглилар»нинг 7 та ўйинида иштирок этиб, улардан 3 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Марселонинг «Ювентус»га келиши эҳтимоли ҳақида хабар бериб келинади. Шунингдек, ўтган ҳафта трансфер ҳуқуқи «Реал»га тегишли, айни пайтда «Бавария» шарафини ҳимоя қилаётган Хамес Родригес ҳам Туринга келиши мумкинлиги маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
11:06 / 14.12.2024
Ҳусанов трансфер баҳоси бўйича Роналду билан тенглашди
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024