Спорт | 20:19 / 07.11.2018
41748
2 дақиқада ўқилади

Мэйуэзер Нурмагомедовга мурожаат қилди

Америкалик машҳур боксчи Флойд Мэйуэзер UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов кўпроқ пул топиши учун у билан жанг қилиши кераклигини айтди.

“Агар Хабиб бокс жангини истаса, биз уни ташкиллаштира оламиз. Агар у UFC’да қолиб, ўша-ўша пулни топишни истаса, у бунга ҳам ҳақли. Хабиб Конор Макгрегор билан жанги учун 3-4 млн доллар олди. Мен билан жанг қилса, анча кўпроқ пул топади”, деб айтган Мэйуэзер.

Мэйуэзер Макгрегор ҳеч қачон юқори ҳақ олувчи спортчилар рўйхатида бўлмагани, бироқ 2017 йил августда у билан жанг қилгандан кейин бу рўйхатда юқорилаб кетганини эслатиб ўтган.

5 ноябрда Rizin япон ташкилоти бош директори Нобуки Сакакибара ММА қоидалари бўйича Мэйуэзер ва япониялик кикбоксчи Тенсин Нацукава ўртасида жанг ташкиллаштирилишини маълум қилди. Жанг 31 декабрда Токиода бўлиб ўтади ва Мэйуэзер учун ММАдаги дебют жанг бўлади.

Аввалроқ Мэйуэзерга жанг қилиш таклифи билан Нурмагомедов чиққан, бироқ америкалик бунга жавобан фақат бокс қоидалари бўйича жанг қилишини айтган.

Мавзуга оид