Фан-техника | 09:00 / 14.11.2018
8354
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ориент Финанс Банк Артемий Лебедев студияси томонидан ишлаб чиқилган янги сайтини тақдим этди

Фото: Ориент Финанс Банк

11 ноябрь куни «Ориент Финанс» банк бош офисида россиялик дизайнер ҳамда унинг жамоаси томонидан яратилган сайтнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотни Банк Кенгаши раиси С.Пўлатов кириш сўзи билан очиб берган ҳолда Лебедев студияси ва банк ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Айтиш керакки, «Ориент Финанс» сайти дизайнернинг Ўзбекистондаги илк лойиҳаси саналади.

«Шуни фахр билан тилга олишим мумкинки, ушбу лойиҳа мижозларга қулайлиги нуқтаи назаридан олиб қараганда ниҳоятда ўзига хос лойиҳа саналади. Лебедев жамоасига ушбу муваффақиятли иш учун миннатдорчилик изҳор этаман. Артемий таъкидлаб ўтганидек, ҳозирча юртимизда бундай сайт ишланмаси мавжуд эмас. Буни илк осмонўпар бинога қиёслаш мумкин. Кейинчалик улар янада кўпроқ бўлишига ишонаман, аммо биринчиси, барибир, биринчидир».

Фото: Ориент Финанс Банк

Студия лойиҳалари раҳбари Олга Писмерова ўз тақдимотида жамоанинг сайт ишланмасига ёндашувига алоҳида урғу бериб ўтди. Унинг ишланмасида замонавий банк тенденциялари ҳамда мижозлар учун максимал даражада қулайлик яратувчи принциплар инобатга олинган. Студия олдида инсонларнинг ҳаётини енгиллаштириш орқали банк маҳсулоти ёрдамида мақсадларига етишларини таъминлайдиган сайт яратиш вазифаси турган эди. Шу сабабли сайт яратувчилари ортиқча жиҳатлардан воз кечган ҳолда бор эътиборларини мижозларнинг эҳтиёжларига қаратишди. Сайтдаги маълумотлар кетма-кетлиги шундай тартибдаки, унда фойдаланувчи керакли хизмат учун сўров қолдирган ҳолда танишишдан асосий мақсади томон ҳаракатланади. Экранда қулай ўқиладиган маълумотлар ҳажмини кўриш мумкин.

Фото: Ориент Финанс Банк

«Якунда мижоз кредитга эмас, балки машина, хонадон ёки ўғлининг тўйини қилишга эҳтиёж сезади. Шу сабабли биз сайт мазмунини шундай ҳосил қилдикки, у бошиданоқ банк амалга татбиқ эта оладиган истакларнинг реал намуналарини кўрсатади», – дея таъкидлади Олга.

Тақдимотнинг энг кутилган меҳмони россиялик дизайнер Артемий Лебедев эди. У, ўз навбатида, сайтни прогрессив, универсал ва кўп функцияли эканлигини эътироф этди.

Студия раҳбарининг айтишича, студия, масалан, худди шундай ишланмани йирик АҚШ банки учун ҳам қилиши мумкин эди. Яъни амалга оширилган ишнинг сифати банк ва мижознинг ўзаро муносабатларини мавқе жиҳатдан сезиларли даражада кўтарди.

Фото: Ориент Финанс Банк

«Биз ушбу лойиҳа устида бир йил ишладик. Бу катта иш ва жиддий ҳажм. Сайт мутлақо тенгсиз, деб ўйлайман. Одатда, янги одамлар билан суҳбатлаша туриб, янги саноатга кирганда илк қуймоқ зувалага ўхшайди. Ушбу сайт эса ажойиб қуймоқ бўлди, уни ейиш мумкин, ҳаммаси ўз ўрнида. Бу фақат чиройли кўргазма эмас, амалий бизнес-воситадир»,  – дея ўз сўзини якунлади Лебедев.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид