Ўзбекистон | 20:00 / 04.06.2022
12028
1 дақиқада ўқилади

Ориент Финанс Банки ва Халқаро Ислом Савдо-Молия Корпорацияси раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Фото: Ориент Финанс Банки

2022 йил 2-4 июнь кунлари Шарм-эль-Шейх шаҳрида Ориент Финанс Банк раҳбарияти ва Ислом тараққиёт банки гуруҳи аъзоси бўлган Халқаро Ислом Савдо-Молия Корпорацияси (ITFC) бош директори жаноб Сунбул Хани ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  

Самарали тарзда бўлиб ўтган музокаралар давомида 24 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини жалб қилиш бўйича ўзаро якуний шартлар имзоланди. Ушбу маблағлар кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини , шу жумладан, аёл тадбиркорлик йўналишларини молиялаштиришга йўналтирилиши кутилмокда. Таъкидлаш жоизки, икки томонлама ҳамкорлик доирасида 2020 йил давомида банк томонидан умумий қиймати 15 миллион АҚШ доллари миқдорида 1 йил муддатга молиялаштириш линияси жалб этилган. 

Учрашув якунида ITFC бош директори Ориент Финанс Банк билан ўзаро ҳамкорликни юқори баҳолаб, бу ҳамкорликнинг узоқ муддатлилигига ва ўзаро манфаатлилигига катта ишонч билдирди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид