Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни оширди, нефть қазиб олишни қисқартирди
2018 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон бензин ишлаб чиқаришни 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 6,2% га оширди - 966,8 минг тоннагача. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Ҳисобот даврида дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 900,1 минг тоннани ташкил қилди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 10,6% га кўпдир.
Шу билан бирга, 2018 йил январь-октябрда Ўзбекистон нефть қазиб олишни 2017 йилнинг шу даври билан таққослаганда 9,2 фоизга қисқартирди - 624,3 минг тоннагача.
2018 йил январь-октябрь ойларида табиий газ қазиб олиш ҳажми қарийб 49,46 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга кўп.
2018 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 1,74 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати олди, бу 2017 йилнинг тегишли даврига нисбатан 10,5 фоизга кўпдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон январь-октябрь ойларида қанча енгил автомобиль ишлаб чиқаргани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
16:39 / 15.12.2024
АИ-80 бензинни сотувга чиқармасдан, ўзида сақлаб турган «заправка»ларга чора кўрилди
08:10 / 10.12.2024