Ўзбекистон | 17:35 / 15.11.2018
13156
1 дақиқада ўқилади

Инновацион ривожланиш вазирига бирданига икки нафар ўринбосар тайинланди

Фото: iStock

Инновацион ривожланиш вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Шароф Ражаббоев Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи, Ойбек Норинбоев Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
 
Жорий йилнинг август ойи бошларида «Буюк келажак» ХННТ аъзоси Йўлбарсхон Мансуров Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирига ўринбосар этиб тайинланганди

Ундан аввал, июль ойи ўрталарида Азимжон Назаров ҳам Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллади

Инновацион ривожланиш вазирлиги илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Мавзуга оид