Жаҳон | 01:02 / 16.11.2018
7766
1 дақиқада ўқилади

Конгода БМТнинг тинчликпарвар аскарлари ҳалок бўлди

Фото: AP Photo / Ariel Schalit

БМТнинг Конго демкоратик республикасидаги тинчликпарвар миссиясининг 7 аъзоси ҳалок бўлди, 10 аъзоси яраланди ва бир аъзоси йўқолиб қолди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик хабар қилди.   

Таъкидланишича, ҳалок бўлганларнинг 6 нафари Малавидан ва бир нафари Танзаниядан бўлган. Воқеа ҳозирда Эбола касаллиги кучаяётган Шимолий Киву вилоятида юз берган.

Дюжаррикнинг маълум қилиншича, тинчликпарвар аскарлар Бирлашган демократик кучлар исёнчи ташкилоти аъзолари билан тўқнашувда ҳалок бўлганлар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Конгода Эбола вируси билан 247 та касалланиш ҳолати қайд қилинган, улардан 212 таси тасдиқланган. 159 киши ҳаётдан кўз юмган, 65 киши соғайиб кетган.

Мавзуга оид