Сурат америкаликни 99 йиллик қамоқ жазосидан сақлаб қолди
АҚШнинг Техасида яшовчи Кристофер Прекопия жиноят содир этишда айбсизлигини исботлай олди.
Йигит собиқ севган қизига тажовуз қилганликда айбланган. Қиз полицияга йигит унинг уйига бостириб кириб, дўппослагани ва кўкрагида пичоқ билан хоч суратини ўйиб туширганини маълум қилган.
Айбловлар фақатгина қизнинг айтганларига асосланган бўлган. Йигит қизга ҳужум қилинган кун оиласи билан бошқа ерда бўлганини таъкидлаганига қарамай, ҳибсга олинган. Айблов томони унга 99 йиллик қамоқ жазоси берилишини талаб қилган. Кейинроқ йигитнинг яқинлари уни 150 минг доллар гаров пули эвазига озодликка чиқишига эришишган.
Йигитнинг айбсизлигини онаси исботлай олган. У қизга ҳужум қилинган кун жиноят жойидан 65 км узоқликдаги меҳмонхонада овқатланишгани ёдига тушган. Ўшанда йигит оиласи билан бирга суратга тушиб, суратлар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган. Жумладан, Кристофер Facebook’да суратни у олинган жой координаталари билан бирга жойлаштирган. Бу сурат полицияни йигит эҳтимол қилинаётган ҳужум вақти бошқа жойда бўлганига ишонтира олган.
Кейинроқ собиқ йигитидан ранжиган қиз ундан ўч олиш мақсадида барча воқеани ўйлаб топгани маълум бўлган. Таъкидланишича, ушбу ишда бир неча чалкашликлар бор. Мисол учун, қизга ҳақиқатан ҳам ҳужум қилингани ёки у ўзига ўзи жароҳат етказгани мавҳум бўлиб қолган.
Мавзуга оид
11:52 / 15.12.2024
Қашқадарёда ОТМ ҳовлисида унаштирилган қизини пичоқлаган йигитга ҳукм ўқилди
21:13 / 12.09.2024
Черчиллнинг Канадада ўғирлаб кетилган сурати Италиядан топилди
12:17 / 20.02.2022
Чилонзорда мактаб рўпарасидаги деворда Эйнштейн тасвирланган граффити ўчириб ташланди
12:31 / 12.01.2021