Жаҳон | 11:38 / 26.11.2018
34380
1 дақиқада ўқилади

Петербургда ўзбекистонлик ака-ука пичоқлаб кетилди

Фото: Pixabay

Петербургда Ўзбекистондан келган ака-ука мигрантлар номаълум шахслар томонидан пичоқлаб кетилди.

Россия ИИВнинг Санкт-Петербург бўйича бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 23 ноябрдан 24 ноябрга ўтар тунда Петербургда мигрантларга ҳужум қилинган.

Ўзбекистон фуқаролари бўлган ака-ука мигрантлар Александровский шифохонасига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлишди. Ака пичоқ билан етказилган кўплаб жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Оёғидан жароҳат олган укаси уйга қўйиб юборилган. Ака-укага ҳужум қилганлар ҳозирда қидирилмоқда. Жиноий иш очилди.

Жабрланувчиларга нисбатан Россия ҳудудига кириш қоидалари бузилгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужум ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган, жиноятчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қидирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петербургда ўзбекистонлик аёл суд қилиниши, у ўз фарзандини сотиб юборгани хабар берилганди.

Мавзуга оид