Жамият | 16:04 / 29.11.2018
14806
1 дақиқада ўқилади

Коллеж ўқувчиси йирик ўғриликни содир этди

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, шу йил 23 ноябрь куни “Маърифат” МФЙда яшовчи М.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 18 ноябрь куни номаълум шахс Нурафшон шаҳар деҳқон бозори ҳудудидаги савдо растасида қаровсиз қолдирилган, ичида 1000 АҚШ доллари, 9 млн. 500 минг сўм пули, 29 турдаги заргарлик буюмлари, “К-10” русумли мобиль телефони ҳамда 2 дона фуқаролик паспорти бўлган сумкани ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нурафшон шаҳрида яшовчи, “Чингелди” маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси И.И. содир этганлиги аниқланиб ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид