Спорт | 11:48 / 29.11.2018
21036
2 дақиқада ўқилади

Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовни айблаб чиқди

Фото: Globallookpress

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича америкалик жангчи Тони Фергюсон Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) енгил вазндаги россиялик чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг эҳтимолий рақиб ҳақидаги баёнотига ўз муносабатини билдирди.

Фергюсон россияликка қарши камар учун жангга энг биринчи даъвогар ҳисобланади, аммо Нурмагомедов боксчи Флойд Мейвезер билан учрашиш истагида эканини маълум қилди.

«Мен яхши бўлишга ҳаракат қилдим, лекин сен, Ҳабиб, ҳали ҳам менинг қўлимдасан. Сен қоғоз қопдан бошқа ҳеч ким билан боксда беллаша олмайсан. Мен сен ва сенинг жамоанг оёқда ишлашни ўрганаётганини кўрмоқдаман - сизларни таслим этиши мумкин бўлганлардан қочиб кетишга уринмоқдасизлар. Шундай ишларни давом эттиринглар, сизлар майда одамчасизлар. Мухлислар мени сендан кўра кўпроқ яхши кўришади. Мен ҳақиқий чемпионман, аҳмоқ», - дея ёзган америкалик ўз твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC раҳбари йилнинг энг ёрқин ҳодисасини маълум қилганди.

 

Мавзуга оид