Европа Иттифоқи илк бор Хитойга хитойлик қочқинни топширди
Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланувчи Болгария хитойлик собиқ амалдор Яо Цзиньцини Хитойга экстрадиция қилди. Қочоқ Хитойнинг интизомни текшириш марказий комиссияси томонидан пора олишда айбланмоқда. Цзиньци Европа Иттифоқига аъзо давлат томонидан Хитой ҳукуматига топширилган илк хитойлик бўлди.
Интерпол хитойликнинг ҳибсга олиниши ҳақида октябрда “қизил огоҳлантириш” берган. 17 октябрда Болгария полицияси уни қўлга олиб, бир ҳафтадан кейин уни Хитойга юбориш қарорини қабул қилган.
Яо Цзиньци Чжэцзян вилоятининг Синьчан округи раҳбари ўринбосари бўлган. У 2005 йилда Хитойдан қочиб кетган ва мамлакатда энг қидирилувчи коррупциячилардан бири бўлган. У хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора сифатида йирик миқдорда пуллар ва совғалар олишда гумон қилинган.
Интизомни текшириш марказий комиссиясида экстрадиция бўйича қарор Хитой ва хорижий тузилмаларнинг коррупцияга қарши курашдаги муваффақиятли ҳамкорлиги натижаси деб аталди. Комиссиянинг баёнотида қолган коррупциячилар ҳам кўнгилли тарзда таслим бўлишга чақирилган.
“Қизил огоҳлантириш” Интерпол билан ҳамкорлик қилувчи барча 194 та давлат гумонланувчини ҳибсга олишга мажбурлигини англатади.
Мавзуга оид
11:35 / 03.01.2025
Сиёсий маҳбус Горинов Евроиттифоқ мукофотига номзод бўлди
22:44 / 22.12.2024
ЕИ Украинага қарши бошланган урушга уч йил тўлиши муносабат билан Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
16:46 / 16.12.2024