Ўзбекистон | 09:55 / 08.12.2018
23212
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилояти ҳокими Татаристон президенти билан нега учрашди?
Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов Қозон шаҳрида Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди.
Томонлар олдинги учрашувларда эришилган икки томонлама келишувларнинг ҳолати, шунингдек, мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар.
Татаристон раҳбарининг айтишича, томонлар нефть қазиб олиш саноати соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришган. Шунингдек, унинг эслатишича, Татаристон Ўзбекистонда лойиҳа институтларидан бирининг филиалини очиш мақсадида эканини билдирган.
Миннихановнинг таъкидлашича, Татаристон ва Тошкент вилояти кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиши мумкин: тайёр маҳсулотларни етказиб беришдан тортиб, қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга оширишгача.
Мавзуга оид
13:18
Россиядаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
12:55 / 21.12.2024
Татаристон бўйлаб дронлар ҳужуми кузатилди
16:16 / 17.12.2024