Жаҳон | 16:10 / 16.12.2018
29830
1 дақиқада ўқилади

АҚШда олтинчи авлод қирувчи самолётининг нархи маълум қилинди

Фото: Air Force Research Laboratory

Келажакда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари таъминланадиган янги қирувчи самолётнинг нархи 300 млн доллар бўлиши мумкин, деб хабар берди Defense News. Қайд этилишича, АҚШ ҲҲКга 414та самолёт керак, шундан сўнг F-15 ва F-22 қирувчиларидан воз кечилади. 

Янги қирувчи самолёт сезилмас планер ва экранлашган двигателлар, янги борт қурилмаси ва қуролларга эга бўлади. Қирувчи самолётни ишлаб чиқиш Air Superiority қайта қуролланиш режаси доирасида амалга оширилмоқда, у 2030 йилда фойдаланишга топширилади.

2022 йилда янги самолётни лойиҳалаштириш учун 3 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфланиши режалаштирилмоқда.  

Аввалроқ Стокгольмдаги тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш халқаро институти 2017 йилда жаҳон бўйича энг кўп қурол сотган давлат АҚШ бўлганлигини маълум қилганди. 

Мавзуга оид