Жаҳон | 00:25 / 16.12.2018
13226
1 дақиқада ўқилади
Украина ўзининг мустақил православ черковини ташкил этди
Украина ўзининг мустақил православ черковини ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Пётр Порошенко эълон қилди.
“Бу (Владимир) Путинсиз черков. Бу (патриарх) Кириллсиз черков. Бу украиналикларни ўлдираётган Россия ҳукумати ва Россия қўшинлари учун дуо қилинмайдиган черков. Аммо бу черков Худо ва Украина билан!”, дея Порошенконинг сўзларидан иқтибос келтирди “112” телеканали.
39 ёшли митрополит Епифаний черков раҳбари этиб сайланди ҳамда Киев ва бутун Украина митрополити мақомини олди.
Россия православ черкови Украинада Москвадан мустақил черков ташкил этилишига қарши чиқиб келаётганди.
Мавзуга оид
16:21
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024