Ўзбекистон | 14:00 / 18.12.2018
29021
2 дақиқада ўқилади

Америкадаги ҳаёт, Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва замонавий журналистика ҳақида. Навбаҳор Имомова билан суҳбат

Amerika Ovozi халқаро телерадио тизими мухбири Навбаҳор Имомова Kun.uz таҳририяти меҳмони бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Сайт мухбири Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган ягона америкалик журналистга саволлар билан мурожаат қилди. Суҳбат Америкадаги турмуш, замонавий журналистика ва ахборот хавфсизлиги каби турли мавзулар атрофида кечди.

«Ҳозирги хулосам шундан иборатки, аслида Ўзбекистонда ислоҳотлар бошланганига икки йил бўлгани йўқ. Ўзбекистонда раҳбар ўзгарганига икки йил бўлди, лекин реал ислоҳот бошланганига балки бир йил бўлгандир. Ташқи сиёсатда эса 2017 йилнинг сентябрь ойидан ўзгаришлар бўлаётгани сезилган. Ўшанда Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб, ўзининг асосий мақсадларини тушунтира олди», - дейди Навбаҳор Имомова.

«Албатта, Ўзбекистон ҳукуматидан кўп нарса кутиляпти. Ҳукумат қаттиқ босим остида. Ташқи муносабатларни таҳлил қиладиган бўлсак, улар хоҳлаётган барча ишлар ҳам амалга ошавермаяпти. Инвестициялар кутилган миқдорда кириб келмаяпти.

Ташқи дунё эса бўлаётган ислоҳотларнинг қанчалик реал эканлигини кузатмоқда. Ўзбекистон ҳам ўз мақсадларини олдингига қараганда яхшироқ тушунтира оляпти, лекин дунё билан ахборот алмашиш, боғланиш бобида оқсамоқда. Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнини тушунтириб берувчи информацион сиёсат ҳали шаклланмаган», – дейди журналист.

Навбаҳор Имомова билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини YouTube ва Mover`даги саҳифаларимизда томоша қилишингиз мумкин.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

Мавзуга оид