Ўзбекистон | 17:00 / 20.12.2018
16199
2 дақиқада ўқилади

Журналист учун ҳақиқат тушунчаси нима?

Amerika ovozi журналисти Навбаҳор Имомова Kun.uz мухбири билан ўтган суҳбатда ўзи учун ҳақиқат тушунчаси нимани англатиши ҳақида сўзлаб берди. 

«Мен учун ҳақиқат ўзим кўрган, тушунган, билган, таҳлил қила оладиган ва имкони борича, текшира олиб ишонч ҳосил қилган манзара. Рабиндранатҳ Тагорнинг шундай сўзлари бор: «Ҳамманинг ўз ҳақиқати бор, лекин факт битта». Шунинг учун ҳам ҳақиқат биз кўрган, биз ўзимиз исботлай оладиган, ўзимиз чин дилдан, виждонан ишона оладиган нарса. Масалан, бирор оқ нарсани кўриб туриб, уни қора дея олмаслик, шу – ҳақиқат. Бу оддий жавобдек туюлиши мумкин, лекин уни тушуниш, уни билиш жуда ҳам қийин.

Мисол учун, менга ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги ҳақиқат нима? Ўзбекистон ўзгаряпти. Бу ҳақиқат. Бунга ҳар куни гувоҳман. Одамлар билан мулоқотдан гувоҳман, уларнинг ҳукуматга нисбатан муносабати ўзгариб боряпти. Халқнинг журналистларга нисбатан муносабати ўзгармоқда. Мана бу, менинг назаримда, ҳақиқат.

Фактларга ўтсак, Ўзбекистон иқтисодиёти ҳали оғир аҳволда. Ўзбекистоннинг қўшнилари билан келишадиган мавзулари кўп. Тўғри, алоқалар яхшиланди, лекин олдинда ҳали ҳал қилинадиган масалалар кўп. Муаммолар талай», дейди журналист.

Навбаҳор Имомова билан интервьюнинг тўлиқ шаклини Kun.uz’нинг YouTube ва Mover каналларида томоша қилишингиз мумкин.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

Мавзуга оид