Ўзбекистон | 12:00 / 22.12.2018
66128
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги автомобиль – Chevrolet Tracker тақдимоти бўлиб ўтди

Нурафшон шаҳрида GM Uzbekistan томонидан йиғилаётган янги автомобиль модели Chevrolet Tracker тақдимоти бўлиб ўтди. «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси маркетинг масалалари бўйича ўринбосари Умиджон Салимовга кўра, 2 ой ичида 2 мингдан ортиқ Chevrolet Tracker йиғилган. 

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

10 кун ичида 1000дан ортиғи аллақачон сотиб бўлинган. 2019 йилда 10-12 минг дона Tracker йиғиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда автомобилни йирик узелли йиғиш амалга оширилмоқда. У.Салимовга кўра, кроссоверни йиғишни давом эттириш GM компанияси билан олиб борилаётган музокаралар натижасига боғлиқ.

Chevrolet Tracker техник кўрсаткичлари қуйидагича:

Двигатель        -           1796 см3 (1.8L)

Кузов ўлчами  -           4248/1792/1674 

Базаси             -           2555

Энг юқори тезлиги соатига 180 км/соат. 11 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади. 100 км масофага аралаш циклда 7,1 л, шаҳарда 9,3 л, шаҳар ташқарисида 5,8 л ёқилғи сарфлайди. Ёқилғи баки 53 литр.

Chevrolet Tracker экспорт қилинмайди, фақат маҳаллий бозордаги талаб учун етказиб берилади. 

Бир муддат аввал, Ўзбекистон бозори учун Chevrolet Tracker нархлари маълум қилинган эди. LT M/T тўплами 184 308 855 сўм (22172.12 АҚШ доллари), Chevrolet Tracker Premier A/T 215 680 575 сўм (25946.1 АҚШ доллари) қийматида сотилиши билдирилди. Ж.Кореяда айни модел нархи 17 000, АҚШда 19 000 АҚШ долларидан бошланади. 

Мавзуга оид