Самарқанд вилояти собиқ ҳокими иши бўйича тергов якунланди. Иш судга оширилган
Самарқанд вилоят собиқ хокими Туробжон Жўраевга нисбатан тергов якунланди, иш судга оширилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Бугун, 24 декабрь куни, «Тараққиёт стратегияси» марказида Бош прокуратура вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбир давомида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туробжон Жўраев иши бўйича тергов якунлангани ва иш судга оширилганини хабар берди.
13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлганлиги тўғрисида хабар берганди.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоят ҳокимлигида турар жойлар қуриш учун рухсатнома бериш, ер участкаларини тақсимлашда ўзига хос «ставка» жорий этилган.
Ноқонуний йўл билан топилган барча мол-мулк ва моддий бойликлар рўйхатга олинган. Барча фактлар бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айбланувчилар ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35 / 26.12.2024
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024