Иш масаласида қанақа муаммо ва ҳолатлар мавжуд?
Давлат рўйхатидан ўтмасдан норасмий равишда тадбиркорлик фаолият турлари (озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, масалан, ширинликлар ва миллий таомлар, мева ва сабзавотларни консервация қилиш, уйда нон ёпиш; ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш, масалан, мебелларни таъмирлаш, дераза ва эшик ромларини тайёрлаш, қурилиш ишлари; хизматлар амалга оширувчилар, масалан, хонадонларда чакана савдо, автомобиллар, сантехника ва бошқа турли маиший хизмат техникаларини таъмирлаш, косибчилик, бичиш-тикиш каби хизматлари) билан шуғулланиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ҳисоботида айтилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан ўтказилган социологик тадқиқот натижасига кўра, қуйидаги омиллар аҳоли бандлиги масалалари борасида аниқланган ҳолатлар ва муаммолар сифатида келтирилган.
- муносиб ҳақ тўланадиган доимий иш ўринларининг етишмаслиги, ёшларни ишга жойлашишларидаги қийинчиликлар, бунда асосан олий маълумот ёки иш стажига эга бўлмаган ёш кадрларни ишга жойлашишларидаги мураккабликлар;
- тақдим этилаётганлиги иш ўринлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг камлиги сабабли ёшлар иш излаб хорижга чиқиб кетиш ҳолатларини келтириб чиқараётганлиги;
- қишлоқ жойларда юқори ҳақ тўланадиган доимий иш ўринларининг мавжуд бўлмаганлиги сабабли ёшларнинг хорижга меҳнат қилиш учун чиқиб кетишлари;
- қишлоқ ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритишни режалаштирган тадбиркорлар учун кредит олишнинг мураккаблиги санаб ўтилган омиллар сирасидан.
Аҳоли бандлигини ва иш ўринларини ташкил этиш ҳолатларини яхшилаш учун марказ мутахассислари тадқиқот ҳисоботида ўз таклифларини ҳам тақдим этган.
Унга кўра, аввало давлат ташкилотлари ходимларининг меҳнатини меъёрлаштириш ва иш ҳақини ташкил этишни қайта кўриб чиқиш лозим. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналарида малакали кадрларга эҳтиёж асосан долзарб касбларга тайёрлаш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этиш, шунингдек олий ва ўрта махсус тизимидаги ўқув юртларининг мутахассислик тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш керак.
Хусусан, тадқиқот натижалари эълон қилинган ҳисоботда қуйидагилар таклиф сифатида эътироф этилган.
- мавсумий қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланаётган ёшлардан қурилиш отрядлари тузиш орқали ёшларни доимий иш билан таъминлаш чора тадбирлар механизмини ишлаб чиқиш
- тадбиркорликни бошлашни режалаштираётган ёшлар учун пухта ишланган бизнес режалар тузишда Савдо саноат палатасининг ахборот маслаҳат марказлари ва бошқа консалтинг хизматларини фаоллаштириш
- хизмат кўрсатиш соҳаларини, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни барқарор ривожлантириш орқали янги иш ўринларини ташкил этишни кўпайтириш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларини имкониятларидан самарали фойдаланиш
- шахсий ёрдамчи хўжаликларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали чорвачилик маҳсулдорлигини ошириш, республиканинг чорвачиликка ихтисослашган туманларида майда шохли молларнинг жунларини қайта ишлаш мини корхоналарини ташкил этиш
- йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда меҳнат ресурсларини ҳудудий қайта тақсимлаш, қишлоқ жойларида йирик компаниялар ва корхоналарнинг шўъба корхоналарини барпо этиш
- рақамли ва инновацион иқтисодиётга ўтишда яратилаётган иш ўринларининг сифатига (юқори технологик соҳаларга) ҳам эътибор бериш ва ишчи кучини расмий экспортини кенгайтиришнинг мақсадли йўналтирилган қўшимча чора тадбирларини ишлаб чиқиш
- уюшган миграция тизимини яхшилаш борасида туманлар миқёсида меҳнат мигрантлари учун ўқув семинарларини ташкил этиш, уларни миграцияга доир қонун хужжатлари билан таништириш
- иш билан банд бўлмаган ёшлар учун ихтисосликларни ўзлаштирилиши мураккаблигини эътиборга олган холда дифференциаллашган (3, 6, 12, 18 ва 24 ойлик) касб-ҳунарга тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш
- оммавий ахборот воситалари орқали расмий бандликнинг фойдали жиҳатларини тарғибот қилиш билан норасмий тадбиркорлик қилувчи фуқароларни камайтириш ва расмий бандликни оширишга эришиш
- меҳнат бозорига оид ҳаққоний маълумотларни оператив шаклда таъминлаб беришни ташкиллаштириши мақсадида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳаллий фуқаролар тўғрисида маълумотлар базасини электрон кўринишда ҳар чорак мобайнида киритиб боришни йўлга қўйиш
- ишсизликни баҳолаш методологиясини такомиллаштириш, шунингдек турли ҳудудий кесимда ва аҳолининг турли хил қатламлари даражасида, норасмий бандликнинг ўзгариш динамикаси махсус танланма сўров орқали меҳнат миграцияси иштирокчилари ва вақтинчалик банд бўлмаган аҳолининг янада аниқ ҳисобини юритиш зарур.
Мавзуга оид
15:42 / 20.12.2024
Ўзбекистонлик кадрларни Чехияда ишга жойлаштириш бошланади
12:29 / 18.12.2024
Ўзбекистон Бош консулхонаси Россиядаги йирик иш берувчилар билан музокара ўтказди
08:21 / 16.12.2024
Кореядаги ўзбекистонликлар иш жойини ташлаб кетгани туфайли кафиллардан 2 млрд сўм ундирилди
15:32 / 09.12.2024