Ўзбекистон | 18:20 / 27.12.2018
31007
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бугун, 27 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, сессияда ташкилий масала кўрилган ва Бахтиёр Тўғонбоевич Раҳмонқулов Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Бахтиёр Раҳмонқулов шу кунга қадар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Бахтиёр Раҳмонқулов
Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Шу тариқа, Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосарлари сони 8 нафарга етди. Бунгача ҳокимнинг қуйидаги 7 нафар ўринбосари бор эди: Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Хаджизадаев, Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича  ўринбосари Даврон Ҳидоятов, ҳокимнинг инвестициялар, инновация, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари Шароф Раҳмонов, ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Элбек Шукуров, ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов, ҳоким ўринбосари - Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳаёт Иноғамов ҳамда ҳоким ўринбосари - хотин қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова.

Мавзуга оид