Жаҳон | 08:47 / 09.01.2019
23304
1 дақиқада ўқилади

NASA сунъий йўлдоши Ердан 23 марта оғирроқ бўлган экзосайёрани топди

Фото: NASA / Goddard Space Flight Center

NASA’нинг TESS  сунъий йўлдоши Қуёш тизимидан ташқарида учта тасдиқланган экзосайёрани аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, аниқланган сайёралардан бири Ердан ҳажм бўйича уч баробар катта ҳамда 23 марта оғирроқ келади.

Таъкидланишича, HD 21749b сайёраси Ердан 53 ёруғлик йилида жойлашган.

Фото: NASA NASA/MIT/TESS

Шу билан бирга, унинг юзасидаги ҳарорат Цельсий бўйича 150 даражага етади.

Аввалроқ, SpaceX космосга экзосайёралар учун телескоп-овчи учиргани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Хитой космик аппарати Ойнинг тескари томонига қўнганди.

Мавзуга оид