Жаҳон | 21:06 / 09.01.2019
5468
1 дақиқада ўқилади

Ўрта ер денгизида 3 йил ичида 650 мингдан кўпроқ муҳожир қутқарилди

Ўрта ер денгизида Европа Иттифоқининг ноқонуний муҳожирлар ташувчиларига қарши ҳарбий-денгиз операцияси натижасида 3 йил ичида Африка ва Яқин Шарқ давлатларидан 650 мингдан кўпроқ муҳожир қутқарилди. Бу ҳақда миграция, ички ишлар ва фуқаролик масалалари бўйича еврокомиссар Димитрис Аврамопулос маълум қилди. 

“Европа Иттифоқи 2015 йилдан бери денгизда ўлим сонини 36 фоизга қисқартириб, 650 мингдан кўпроқ муҳожирни қутқаришда ёрдам берди”, деб айтган Аврамопулос журналистларга.

Декабрда Европа Иттифоқи давлатлари 2019 йил март охиригача “София” миссияси мандатини узайтиришга келишиб олишган. Бу миссиядан асосий мақсад Ўрта ер денгиз орқали муҳожирлар ташувчиларига қарши кураш ва одамларни қутқариш ҳисобланади. 

Кейинчалик “София” номини олган EUNAVFOR MED операцияси 2015 йилдан бери амал қилади ва Ўрта ер денгизи орқали Европага ўтмоқчи бўлган муҳожирларни қутқаришга қаратилган. 

Мавзуга оид