Евроиттифоқ “Скрипаллар иши” туфайли ГРУ раҳбарига қарши санкциялар жорий этди
Евроиттифоқ “Скрипаллар иши” туфайли ГРУ раҳбари, унинг ўринбосари ва икки нафар ходимига қарши санкциялар жорий этди.
Брюсселнинг таъкидлашича, улар "2018 йил 4 мартда Солсберида асабни фалажловчи заҳарли моддани сақлаш, олиб бориш ва фойдаланиш" учун жавобгардирлар.
Шунингдек, Суриядаги илмий-тадқиқот марказининг беш нафар мансабдорига нисбатан ҳам чекловлар жорий этилган.
Санкциялар Евроиттифоқ мамлакатларига киришни тақиқлаш ва активларни музлатишни назарда тутади. Бундан ташқари, ЕИдаги жисмоний ва юридик шахсларга санкциялар рўйхатига киритилганларга маблағ тақдим этиши тақиқланган.
Кремлнинг таъкидлашича, "Скрипаллар иши" бўйича айбловлар асоссиздир, чунки Москвага ҳеч қандай далил тақдим этилмаган.
Мавзуга оид
13:14 / 25.12.2024
El Pais: Киев ЕИдан украиналик қочқинларга тўловларни қисқартиришни сўрамоқда
16:03 / 20.12.2024
ЕИнинг 15 та давлати сурияликларнинг бошпана сўровини кўриб чиқмаяпти
15:32 / 20.12.2024
Британия Гуржистон ИИВ раҳбариятига қарши санкциялар киритди
13:52 / 19.12.2024