Спорт | 13:43 / 23.01.2019
15525
2 дақиқада ўқилади

Нурмагомедовнинг отаси жангчи учун уч нафар рақиб топди

Фото: khabib.com

Аралаш йўналиш (ММА) жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов ўғли фаолиятини якунлашдан олдин учрашиши мумкин бўлган уч нафар спортчини маълум қилди. У бу жангчилар исмини Instagram’да ёзган.

Катта Нурмагомедовнинг маълум қилишича, ўғли ММА жангчилари Жорж Сен-Пьер ва Тони Фергюсон, шунингдек боксчи Флойд Мэйуэзер билан жанг қилиши керак. «Уч йигит. Кейин у фаолиятини тугатиб, тарихдаги энг буюк спортчи бўла олади», - дея ёзган спортчининг отаси.

Декабрь ойида Абдулманноп Нурмагомедов ўғли фаолияти якунига қадар уч ёки тўртта жанг ўтказишини маълум қилганди. Улардан фақат биттаси Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) шафелиги остида бўлиб ўтади. Жангчи промоушеннинг енгил вазндаги чемпиони саналади, у октябрь ойида ирландиялик Конор Макгрегорни мағлуб этиб, унвонини ҳимоя қилди.

Шундан сўнг 30 ёшли спортчи октагонга чиқмади. У Мэйуэзерни жангга чақирди, бироқ боксчи баҳс бокс қоидаларига мувофиқ бўлиб ўтса фаолиятини тиклашга рози бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов билан Россияда жанг ўтказишга тайёрлигини эълон қилганди.

Мавзуга оид