Жаҳон | 16:25 / 28.01.2019
36582
1 дақиқада ўқилади

Биргаликда 70 йил ҳаёт кечирган эр-хотин бир кунда вафот этди

Фото: Amanda Platell

Австралияда биргаликда 70 йил умр кечирган оилавий жуфтлик бир кунда вафот этди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

90 ёшли Норма Жон Плателл ва 92 ёшли Фрэнсис Эрнест Плателл 6 январь куни қариялар уйида вафот этишди.

Уларнинг ҳолидан хабар олгани кирган ҳамшира қариялар вафот этганининг гувоҳи бўлган. Шифокор уларнинг вафот этган вақтлари орасидаги фарқни аниқ белгилай олмаган ва жуфтлик бир вақтда вафот этгани баён қилинган.
Уч йил илгари кекса аёлда Альцгеймер касаллиги аниқланганидан сўнг у мустақил ҳаракатлана олмай қолган ва қариялар уйига жойлаштирилган. 

Турмуш ўртоғи ҳар куни унинг олдига келиб бутун кунини аёли билан бирга ўтказган. Қариянинг соғлиги ёмонлашганидан сўнг у ҳам аёлининг ёнига жойлаштирилган ва улар умрларининг сўнгги дамига қадар бир хонада яшаб келишган.

Мавзуга оид