Ўзбeкистон элчиси Люксeмбург Буюк герцогига ишонч ёрлиқларини топширди
30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Элчиси Дилёр Хакимов Люксембург Буюк герцоги Анрига ишонч ёрлиқларини топширди.
Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Люксембург ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Люксембург Буюк герцоги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга фаолиятида муваффақиятлар тилаб, Ўзбекистоннинг очиқ ташқи сиёсати, жумладан Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликнинг фаоллашганини маъқуллашини етказиб қўйишни сўради. Шу ўринда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик, хавфсизлик ва ривожланишни таъминлашдаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди.
Суҳбатда Люксембург Ташқи ишлар вазири Жан Асселборннинг икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон алоқаларини, айрим минтақавий ва халқаро мавзуларни муҳокама қилиш мақсадида Тошкентга амалга оширадиган ташрифининг муҳимлиги қайд этилди.
Люксембург раҳбари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун улкан салоҳиятнинг мавжудлигини эътироф этди.
Ўзбекистоннинг қадимий тарих ва бой маданиятга эга давлат сифатида дунёга машҳурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024