Жаҳон | 12:30 / 04.02.2019
18257
1 дақиқада ўқилади

Россия кемалари галлюцинация чақирувчи қурол билан жиҳозланди

Фото: РИА Новости

Россия ҳарбий кемаларида рақиб қўшинларида галлюцинация чақирувчи махсус мажмуалар ўрнатила бошланди. Бу ҳақда НСН хабар берди. 

Визуал-оптик халақитлар станцияси 5П-42 “Филин” “Адмирал флота Советского Союза Горшков” ва “Адмирал флота Касатонов” фрегатларида ўрнатилди. Қурилма “Шимолий верфь” кемасозлик заводида қурилаётган яна иккита кемада ўрнатилади.  

Мажмуа душманнинг кўзини қамаштириш ва унда галлюцинациялар чақиришга қаратилган. Бундай эффект кўриш асабларига таъсир қилувчи ёрқинликнинг паст частотали тебранишлари орқали таъминланади. 

Айни вақтда “Адмирал флота Советского Союза Горшков” фрегати синовларнинг якунловчи босқичидан ўтмоқда. Кема конструкциясида композит материаллар ҳамда уни радиолокаторларга кам сезиладиган қилувчи конструкторлик ечимлари қўлланган.  

Мавзуга оид