Жаҳон | 09:21 / 05.02.2019
6454
1 дақиқада ўқилади
АҚШ ва Греция ҳарбий машқлар ўтказгани ошкор бўлди
Январь ойида АҚШ ва Греция Олимп тоғининг этагида ҳарбий машқлар ўтказди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, томонлар шартли рақиб томонидан уриб туширилган вертолёт экипажини қутқариш бўйича вазифаларни бажаришда ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштириб олишган.
Таъкидланишича, машқлар АҚШ ва Греция армияси бўлинмаларининг вертолётлардан тушишини назарда тутган.
Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, икки мамлакат машқлари Грецияда АҚШ ҳарбий иштироки кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой қирғоқларида АҚШ ҳарбий кемалари пайдо бўлганди.