Дунёдаги энг қиммат бизнес самолёти нархи маълум қилинди
АҚШнинг Aerion авиасозлик стартапи янги авлоддаги бизнес-жетлар нархи ҳақида илк маълумотларни берди. Салонида 12 киши жойлаша оладиган янги авлоддаги йўловчи самолёти учун АҚШ авиасозлик компаниялари ҳар бир мижоздан 120 млн доллар сўрайди. Бундай катта маблағ самолётнинг юқори технологиклиги учун олинади: самолётнинг крейсер тезлиги 1,4 Махни (1500 км/соатдан юқорироқ) ташкил қилади ва бу Атлантика узра парвозлар давомийлигини 3 соатга қисқартиришга имкон беради.
Бироқ АҚШ компаниялари юқори кўрсаткичлар билан мақтана олмайди: улар эълон қилган тезликда бизнес-жет фақат 7800 км уча олади. Бу орада асосий рақобатчилар – Bombardier’нинг Global 7000 ва Global 8000 самолётлари қўнмасдан мос равишда 13520 ва 14631 км уча олади. Шу билан бирга иккала самолётнинг нархи 60 млн долларга яқин, яъни АҚШ бизнес-жетларидан 2 баробар арзонроқ туради.
Мавзуга оид
15:55
"Ҳамкор бўлмасак, нимани йўқотамиз?" – Ўзбекистоннинг BRICS’даги иштироки ҳақида суҳбат
08:56
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
07:50
АҚШ AZAL лайнери Россия ҲҲМ зарбаси туфайли ҳалокатга учрагани белгиларини кўрмоқда
22:49 / 27.12.2024