Ҳиндистонда полициячилар рогатка билан қуроллантирилдилар
Тож-Маҳал ҳудудида хизмат қилувчи ҳинд полициячилари сайёҳларни маймунлардан ҳимоя қилиш учун антиқа қурол – рогаткалар олдилар. Бу ҳақда АТОР хабар берди.
Шу билан бирга сайёҳларга мунтазам ҳужум қилувчи маймунларни қиришга Ҳиндистон қонунлари йўл қўймайди. Шу сабабли полициячиларга хира маймунларни ҳайдаш учун рогаткаларни қўллашга рухсат берилган.
Полиция маълумотларига кўра, Аграда 10 мингга яқин маймун бор бўлиб, бевосита Тож-Маҳал атрофида 500-700 маймун яшайди. Маймунлар тажовузкор бўлишига қисман сайёҳларнинг ўзи ҳам айбдор: улар маймунлар билан ўйнашишади, уларга егулик бериб, у тугаганда эса маймунларни ҳайдашга тушишади.
Ҳиндистонда ҳар ой маймунларнинг одамларга камида икки марта ҳужум қилгани қайд этилади. 2018 йил майида Тож-Маҳал яқинида икки франциялик сайёҳ макакалар қурбонига айланган. Кейинроқ маймунлар тишлашидан британиялик сайёҳга кучли зарар етган. Ноябрда эса маймун маҳаллий аёлнинг қўлидан эмизикли чақалоқни юлиб олиб, у билан бирга қочиб, уйлардан бирининг томида ташлаб кетган. Чақалоқ олинган жароҳатлардан вафот этган.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024