Жаҳон | 12:53 / 15.02.2019
28772
1 дақиқада ўқилади

Буюк Хитой девори музлаб қолди ва катта музли тепаликка айланди

Фото: PA

Буюк Хитой девори йўлакларида кучли қор туфайли хавфли муз қатлами пайдо бўлди, бу диққатга сазовор жойга ташриф буюришни қийинлаштирмоқда, деб хабар беради Metro.

Гувоҳлар девор бўйлаб сирғаниб кетаётган сайёҳларни камерага муҳрлашди. Видеода ташриф буюрувчилардан бири тошлоқ қияликдан пастга сирпаниб кетаётгани ва музлаб қолган чорқирра тош устида ўтирган дугонасига келиб урилганини кўриш мумкин. Кейинги кадрларда диққатга сазовор жойга кўтарилиши мақсадида бўлган бир неча турист тутқични маҳкам ушлаб олгани тасвирланган. Бироқ, баъзи сайёҳлар тиззага йиқилган ҳамда тепага тизза ва кафтларни ерга қўйган ҳолда эмаклаб чиққан.

2018 йил августида Airbnb турар-жойни онлайн бронлаш хизмати ўз мижозлари тунни Буюк Хитой деворининг минораларидан бирида ўтказиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди, у ерда қулай хона жиҳозланиши айтилганди.

Мавзуга оид