Жаҳон | 15:01 / 15.02.2019
5428
1 дақиқада ўқилади

ХВЖ раҳбари ривожланаётган мамлакатларни консалтинг фирмаларидан воз кечишга чақирди

Фото: europressa.com

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари Кристин Лагард ривожланаётган мамлакатларни глобал консалтинг фирмаларидан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда News 1 хабар қилмоқда.

У ушбу фирмаларнинг маслаҳатчиларини танқид қилиб, «катта учлик»ка кирувчи McKinsey ва Boston Consulting Groups вакилларидан уларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича ўз фикрини тинглашни сўради.

«Мен шуни кўряпманки, паст даромадли кўплаб мамлакатлар ва шаклланаётган бозорга эга давлатлар ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш учун маслаҳатчиларни жалб қилишга миллионлаб доллар сарфлашлари керак бўлмоқда», - деди Лагард.

Унинг фикрига кўра, бундай мамлакатлар «пулни тежаши керак» ва маблағларни мамлакат ичига жамлаши ҳамда БМТ томонидан тузилган «ривожланишнинг 17 тамойили»га риоя қилиши лозим. 

Мавзуга оид