Жаҳон | 17:32 / 19.06.2020
8004
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко ХВЖ коронавирусга қарши курашиш бўйича номақбул талабларни қўйганини айтди

Беларусь апрель ойи бошида коронавирус оқибатларига қарши кураш доирасида ХВЖга 900 млн доллар кредит тақдим этишини сўраб мурожаат қилганди.

Фото: Николай Петров/ТАСС

Беларусь Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) 940 млн долларлик тезкор кредит тақдим этиш доирасида қўйилаётган талабларини бажармайди, деди республика президенти Александр Лукашенко.

"Беларусга 940 млн долларлик тезкор молиялаштириш тақдим этиш имконияти ҳақида гапирилганди. Бу қандай ҳал этилади?" – деб савол берди Лукашенко. 

Унинг сўзларига кўра, кредит беришдаги қўшимча шартлар мамлакат учун қабул қилиб бўлмайдиган ҳисобланади.

"Талаб пайдо бўлди: коронавирусга қарши курашда худди Италия каби йўл тутинглар. Худо кўрсатмасин, Беларусда ҳам Италиядагидек ҳолат такрорланишини истамайман. Бизнинг ўз мамлакатимиз бор ва вазият ҳам ўзимизники", - деди Лукашенко.

"ХВЖ карантин, изоляция, комендантлик соати жорий этишимизни талаб қиляпти. Бу қандай бемаънилик? Биз ҳеч кимнинг ноғорасига ўйнамаймиз", - деб таъкидлади Беларусь президенти.

Беларусь апрель ойи бошида коронавирус оқибатларига қарши кураш доирасида ХВЖга 900 млн доллар кредит тақдим этишини сўраб мурожаат қилганди. Жамғарма бу борада ҳозирча ижобий қарор чиқаргани йўқ.

Мавзуга оид