Жаҳон | 20:01 / 20.02.2019
8561
1 дақиқада ўқилади

Олимлар 300 мингта янги галактикани очишди

Фото: Скриншот

Нидерландиялик мутахассислар 300 мингта янги галактикани очишди. Бу ҳақда Нидерландиянинг радиоастрономия институти ASTRON маълум қилди. 

Бундан аввалроқ янги қурилма – паст частотали радиоинтерферометр ишга туширилганди. У 50 та кузатув станциясида жойлашган 20 мингта антенна ёрдамида Шимолий яримшар осмонининг чорак қисмини кўздан кечириб чиққан.

Мутахассислар радиоинтерферометрдан олинган маълумотларнинг 2 фоизга яқинини таҳлил қилиб, аввал номаълум бўлган тахминан 300 мингта галактикани аниқлашган. Янги ускуна ёрдамида яна қанча космик объектни топиш мумкинлигини ҳаттоки прогноз қилиш қийин.

Радиоинтерферометр, шунингдек, қора туйнуклар атрофини ва галактикалараро магнит майдонларни ўрганиш имконини беради. 

Мавзуга оид