ОАВ: Британиянинг тўрт вазири Мэйдан Brexit муддатини ортга суришни талаб қилди
Буюк Британия ҳукуматининг таъсир доирасига эга бўлган тўрт нафар вазири бош вазир Тереза Мэйдан Brexit санасини ортга суришни талаб қилди. Бу ҳақда The Sun газетаси хабар қилди.
Газетанинг ёзишича, акс ҳолда вазирлар Мэйга "исён" кўтаришларини айтиб таҳдид қилишган ва келгуси ҳафтада Brexit санасини ортга суриш ташаббусини парламент кўриб чиқиши учун муҳокамага қўйишларини маълум қилишган
The Sun нашрининг маълумотига кўра, бош вазирга меҳнат ва пенсия ишлари вазири Эмбер Радд, лорд-канцлер ва адлия вазири Дэвид Гок, бизнес, энергетика ва саноат стратегияси вазири Грег Кларк ва Шотландия ишлари бўйича вазир Дэвид Манделл мурожаат қилган.
Аввалроқ депутат-лейборист Иветт Купер ва консерватор Оливер Летуин Brexit тўғрисидаги қонунга тузатиш киритиш ташаббуси билан чиққанди. Бу ташаббус бўйича овоз бериш 27 февраль куни бўлиб ўтади.
Агарда мазкур ташаббус Британия парламентининг ҳар икки палатаси томонидан маъқулланадиган бўлса, 13 март куни (агарда бу вақтга келиб ҳам ЕИ билан келишув жамоатчилик палатаси томонидан маъқулланмаса) депутатлар Буюк Британия ЕИни келишувсиз тарк этиши мумкинлиги ҳамда Brexit муддатини кўчириш бўйича овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритишади. Бунда янги муддатни Мэй ҳукумати белгилашига тўғри келади.
Мавзуга оид
15:34 / 18.12.2024
Британиянинг нуфузли университетларидан бири Ўзбекистонда филиал очишни режалаштиряпти
11:35 / 09.12.2024
Британия Янги Тошкентда барпо этиладиган объектларни лойиҳалашда иштирок этмоқчи
12:00 / 02.12.2024
Британия Ўзбекистон металлургия соҳасига инвестиция киритишга қизиқиш билдирмоқда
11:14 / 02.12.2024