Light | 15:57 / 25.02.2019
36815
1 дақиқада ўқилади

Жаҳоннинг энг "соғлом" мамлакатлари номи маълум қилинди

Фото: The Straits Times

Блумберг агентлиги мамлакатларнинг аҳоли саломатлиги бўйича рейтингини тузди.

Испания ўтган йилги рейтингга нисбатан беш поғона юқорилаб, рўйхат етакчисига айланди.

Ундан кейинги ўринни ўтган йили етакчи бўлган Италия эгаллади.

Юқори ўнликка шунингдек, Исландия, Япония, Швейцария, Швеция, Австралия, Сингапур, Норвегия ва Исроил кирди.

Рейтинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТ аҳолишунослик бўлими ва Жаҳон банки статистикаси асосида тузилган. 

Мамлакатларнинг рейтингдаги ўрнини белгилашда умр давомийлиги, санитар ва экологик вазият, аҳолининг тиббий ёрдам, тоза сув билан таъминланганлиги, чекувчи ва чекмайдиганлар сони ҳамда семиришдан азият чекаётган аҳоли каби омиллар ҳисобга олинган.

Мавзуга оид