Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар кескинлашмоқда
26 февраль эрталаб Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Кашмирнинг Покистон қисмидаги “Жайш-а-Муҳаммад” гуруҳининг йирик машғулот лагерига зарбалар берди. Ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб жангарилар, уларга тегишли транспорт, қурол ва ўқ-дори йўқ қилинган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Вижай Гокхале бу зарба зарур бўлгани, чунки гуруҳ Ҳиндистоннинг турли ҳудудларига худкушлар иштирокида ҳужумлар тайёрлаётганини айтган. Бундан ташқари, Покистон ўз ҳудудида террорчилар инфратузилмасини йўқ қилишга қаратилган ҳеч қандай амалий чоралар кўрмаган.
ANI ахборот агентлигининг маълум қилишича, ҳаво ҳужуми маҳаллий вақт билан соат 03.30да 12 та “Мираж 2000” қирувчи самолёти иштирокида амалга оширилган. Самолётлар машғулот лагерига ҳар бири бир тонна келадиган бир нечта бомба ташлаган.
Покистоннинг фикрича, Ҳиндистон томонидан Кашмирнинг Покистонга қарашли ҳудудига берилган ҳаво зарбаси минтақавий барқарорликка таҳдид қилувчи тажовуз акти бўлиб, Исломобод бунга мос жавоб беради. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.
“Покистон ташқи ишлар вазирлигининг котиби Ҳиндистоннинг Исломободдаги ишончли вакилини чақиртириб, унга қатъий тарзда Ҳиндистон томонидан тажовуз минтақадаги тинчлик ва барқарорликка рахна солиши ва Исломобод бунга ўзига қулай вақтда мос жавоб беришини айтган”, дейилган Покистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар 14 февралда худкуш Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида полиция колоннаси олдида ўзини портлатгандан кейин кескинлашди. Ҳужум учун жавобгарликни “Жайиши Муҳаммад” гуруҳи ўз зиммасига олган. Нью-Деҳли маълумотларига кўра, гуруҳ Покистон ҳудудида жойлашган. Теракт оқибатида 45 киши ҳалок бўлган. Шундан кейин Ҳиндистон Покистонни террорчилик тузилмаларини қўллаб-қувватлашда айблаган. Исломобод бу айбловларни “асоссиз” деб рад этган ва Нью-Деҳлига терактни биргаликда тергов қилишни таклиф қилган.
Мавзуга оид
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
00:15 / 22.12.2024