Ким Чен Ин ортидан улгурмай қолган “чопағон” таржимон танилиб кетди (видео)
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг таржимони Вьетнамдаги Донг-Данг вокзалидаги “қисқа масофага югуриши” сабабли танилиб кетди. Ким Чен Ин Вьетнамга АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашгани поездда келди.
Гап шундаки, Ким Чен Ин вагондан чиқиб, трап орқали уни кутиб олаётган вьетнамлик ҳамкорлар томон йўл олганда, таржимон вагондан чиқишда бир оз ҳаяллаб қолиб, орқада қолиб кетган. Шунда у Ким Чен Ин мезбон томон вакиллари қўлини сиқишни бошлаганини кўриб, бир сония ичида бир неча метрлик масофани спринтчиларга хос тарзда югуриб ўтиб, Шимолий Корея етакчиси олдига туриб олган.
Бу ҳолат телевидение орқали намойиш қилинган. Ундан бир парчани жанубий кореялик журналист Рафаэл Рашид твиттерда жойлаштирган. “Run for your life (жонингни сақла) иборасини том маънода тушуниш керак бўлган ҳолат”, деб киноя қилган америкалик фойдаланувчи.
“Сиз бўлса Кимнинг тансоқчилари чаққон деб ўйлагандингиз”, деб ҳазил қилган BBC’нинг Сеулдаги мухбири Лаура Биккер.
Reuters ахборот агентлигининг Ханойдаги бюроси бошлиғи Жеймс Пирсон таржимон “шундай истеъдодини” беҳудага кетказаётгани, у Шимолий Корея Олимпия терма жамоасидан ўрин олишга лойиқлигини айтган.
THAT SPRINT pic.twitter.com/wDwntnQ71W
— Raphael Rashid (@koryodynasty) 26 февраля 2019 г.
Мавзуга оид
11:50 / 01.12.2024
Белоусов Ким билан учрашиб, 9 май парадига таклиф қилди
16:34 / 30.11.2024
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
10:33 / 27.11.2024
Reuters: Трамп жамоаси Ким Чен Ин билан музокараларни муҳокама қилмоқда
19:37 / 18.11.2024