Жаҳон | 12:33 / 27.02.2019
42755
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон жавоб қайтарди: Покистоннинг қирувчи самолёти уриб туширилди

Фото: AFP

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг маълум қилишича, Покистонга қарашли бўлган F-16 кўп нишонли қирувчи самолёти уриб туширилган. Бу ҳақда Firstpost нашри ёзмоқда.

Бундан олдин, Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат ҳаво ҳудудига кириб келган Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берганди. ОАВ маълумотларига кўра, икки учувчи ҳалок бўлган, яна бири асирга олинган.

ТАСС’нинг Покистон қуролли кучлари матбуот котиби генерал-майор Асиф Ғофурга асосан хабар қилишича, «Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари мамлакат ҳаво ҳудудини бузиб кирган».

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар 14 февраль куни содир бўлган Кашмирдаги терактдан сўнг кескинлашди. Нью-Деҳли Исломободни ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган «Жайиши Муҳаммад» гуруҳини қўллаб-қувватлашда айблади.

Мавзуга оид